Ҳозирги пайтда 19 минг ўзбек корхоналари салоҳиятли экспорт қилувчилар базасига кирди

Дата: 13:21, 11-03-2015.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг 19 минг корхоналари салоҳиятли экспорт қилувчилар базасига кирди. Ушбу база жаҳон ва ҳудудий бозорлардаги энг талабгир маҳсулотларни аниқлашга имкон беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Юқоридаги база Ўзбекистон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маркетинг тадқиқотлари асосда шакллантирилган.

Жамғармадан хабар беришларича, базада ҳар бир корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг номенклатураси, турлари ва ассортименти бўйича маълумотлар мавжуд.

Жамғарма томонидан хорижий савдо ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Корея халқаро савдо ассоциацияси (КИТА) билан ўзаро тушунишга доир меморандум имзоланди.

Хужжат Корея Республикаси ишбилармон доиралари делегациясининг мамлакатга ташрифи доирасида имзоланди. Ташриф доирасида корейс компаниялари билан қиймати $40 млнлик экспорт ва инвестицияларни жалб қилишга доир келишувлар ҳам имзоланди.

2015 йилда жамғарма электрон савдо майдончаларида 3 минг ўзбек корхоналарининг экспорт бўйича таклифларини жойлаштириш ниятида. Жорий йилда жамғарма қиймати $1 млрд. бўлган маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар экспортига кўмаклашишини режалаштирган.

Эслатиб ўтамизки, жамғарма Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қошида 2013 йил августда ташкил этилган. Ўтган вақт давомида жамғарма 2,4 минг тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатди. Натижада улар томонидан қиймати $1,25 млрдлик экспорт шартномалари тузилди. Уларнинг 700 атрофидаги қиймати $842 млнлик маҳсулотларни етказиб бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: