Қозоқ авиакомпанияси Украина ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ўртасида авиаалоқани йўлга қўйди
Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 12 декабрда Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Чимкент-Киев тўғридан-тўғри рейсини очди ва шу орқали илк маротаба Украина ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ўртасида авиаалоқани йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси учишларни бекор қилгани сабабли Киевга тўғридан-тўғри учиш имконияти бўлмаган ўзбекистонликларни жалб қилиш мақсадида SCAT давлатлар чегарасидан Чимкент шаҳри аэропортига қадар бепул автобус ташувини ташкил қилди”, - деб таъкидлашди компаниядан.
Хабарга кўра, бориш-келиш чиптасининг баҳоси $358дан бошланади. Чипталарни HRGнинг Тошкентдаги бош агенти офиси, Sibiuz Travel, SIS Travel агентликларида, шунингдек, Самарқанддаги Atlanta Air агентлигида сотиб олиш мумкин.


