Қозоқ чегарачилари Ўзбекистондан контрабанда йўли билан $75 минг олиб ўтилишининг олдини олдилар

Дата: 13:09, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Қозоқ чегарачилари қозоқ-ўзбек чегарасидан Ўзбекистондан контрабанда йўли билан $75 минг олиб ўтилишининг олдини олдилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР МҲҚ чегара хизмати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хусусан, Сариоғоч чегара отряди наряди “Ынтымак” чегара наряди заставадан 7 км масофада Ўзбекистон томондан уч номаълум шахс чегара симтўридан оша Қозоғистон томонига 3 скотч билан ўралган қоғоз пакетни ташлаганларини пайқаб қолди. Кейинчалик номаълум шахслар кўздан ғойиб бўлганлар.

Пакетларни текшариш чоғида 2 200 000 тенге, 1100 евро ва 3 250 000 рублдан ошиқ пуллар топилди.

Ушбу фактдан Сариоғоч тумани тегишли органлари хабардор қилинди. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: