Қозоғистон авиаташувчиси Ўзбекистонда учувчилар тайёрлаш ва самолётларни таъмирлашни режалаштирмоқда

Дата: 09:26, 19-10-2017.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг “Эйр Астана” авиаташувчиси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” базасида учувчилар тайёрлаш ва самолётларни таъмирлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида икки ширкат раҳбарларининг МАК дирекциясидаги учрашувида сўз кетди.  МАК маълумотларига кўра, музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида саёҳатчиларни кўпайтириш мақсадида йўловчиларни ташишни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Uzbekistan airways technics корхонаси базасида “Эйр Астана” компания ҳаво кемаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек миллий авиакомпания ўқув-тренажёрлик марказида қозоғистонлик учувчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентдан Олмаотага ва орт йўналишларда бўйича мунтазам парвозларни кўпайтириш, шунингдек, Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига – Урганч, Бухоро ва Самарқандга янги парвозларни очиш борасида келишувларга эришилди.

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Эйр Астана” компаниялари тенг асосларда Тошкент ва Олмаота ўртасида ҳафтасига 6 маротаба ва Остонага ҳафтасига 2 маротаба парвозларни амалга оширмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: