Қозоғистон Австрияга Рахат Алиев ўлими ишини биргаликда текширишни таклиф қилди

Дата: 17:52, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Қозоғистон Австрияга ҚРнинг ушбу мамлакатдаги собиқ элчиси Рахат Алиев ўлими ишини биргаликда текширишни таклиф қилди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

«Австрия Республикасининг ваколатли органлари Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Р.М (Шораз) Алиевнинг ўлими ҳолати ҳар томонлама ва объектив тергов қилинишини талаб қилиши ҳақида хабардор қилинди. Шу жумладан, австрия томонига, унинг розилигига кўра терговда қатнашиш ҳам таклиф этилди”, - дейилади ТИВнинг чоршанба куни тарқатилган ҳабарида.

Ҳозирги пайтда Австриянинг ҳуқуқни мҳофаза қилувчи органлари бўлиб ўтган ҳодисани тафтиш қилиш билан шуғулланмоқдалар. ҚРнинг Венадаги элчихонаси автрия ваколатли органлари ва Р.Алиевнинг адвокатларини мазкур ҳолатларда амалга оширилиши зарур бўлган консуллик амалиётлари ва австрия ҳукумати билан доимий алоқада бўлишга тайёрлиги ҳақида ҳам хабардор қилди.

Ҳозирга қадар, марҳумнинг қариндошлари, хусусан, унинг беваси Эльнара Шоразова ҚР элчихонасига ёрдам сўраб мурожаат қилгани йўқ.

Австрия Адлия вазирлиги вакиллари маълумотларига кўра, тергов изолятори, шунингдек, тегишли суд маълумотларига кўра, ўлим ўз жонига қасд қилиш натижасида содир бўлган.

Эслатиб ўтамизки, 24 февралда Р.Алиев австрия турмасида жонсиз ҳолда топилди. Австриянинг Kurier газетаси маълумотларига кўра, Р.Алиев камерада ўзини осиб қўйган. У бир неча ҳафта олдин ўз хоҳишига кўра битталик камерага ўтказилган эди. Камера туалет ва ювиниш хонасини истисно қилган ҳолда мунтазам ҳаволатиб турилган. Турма тизими бўйича унга “яшил” мақоми берилган бўлиб, бу у етарли даражада хотиржам бўлгани ва қўшимча кузатишларсиз камерада бўла олишини англатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: