Қозоғистон БИФнинг глобал рақобатбардошлик индекси рейтингида 50 ўринни сақлаб қолди

Дата: 15:15, 03-09-2014.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Бутунжаҳон Иқтисодий Форумининг (БИФ) “2014-2015 йилларда Глобал рақобатбардошлик бўйича ҳисобот”ига мувофиқ, Қозоғистон глобал рақобатбардошлик индекси (ГРИ) рейтингида 50 ўринни сақлаб қолди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Рейтинг натижалари бўйича Қозоғистон ўртача 4,4 балл билан яна 50 ўринни эгаллади. Мамлакат янада юқорироқ тараққиёт даражасига эга бўлган давлатлар сирасига киради. Ушбу мамлакатларда самаралилик ва инновацион ривожланиш омиллари тараққиётда катта рол ўйнайди”, - дейилади Қозоғистон Республикасининг (ҚР) Миллий иқтисодиёт вазрлигининг чоршанба куни тарқатилган хабарида.

Ҳисоботга кўра, бу йил ҳам рейтингга Швейцария 6-маротаба етакчилик қилди. Ундан кейин Сингапур, АҚШ, Финляндия ва Германия бормоқда.

Жами, БИФ рейтингида 144 мамлакат иқтисодиётига баҳо берилган. Жорий йилда рейтингга Тожикистон қайтди, лекин Бенин, Босния ва Герцеговина, Бруней, Эквадор, Либерия каби давлатлар чиқиб кетди.

Тушунтирилишича, ГРИ 114 кўрсаткич бўйича ҳисобланиб, улардан 34таси статистик маълумотлар, қолганлари эса ўрта ва йирик корхоналар раҳбарлари баҳоларидир. Юқоридаги 114 кўрсаткичдан 12 рақобатбардошлик омили тузилади.

Рейтингда қатнашаётган барча мамлакатлар иқтисодиётининг ривожи босқичларига мувофиқ тақсимланади.

БИФ экспертларининг баҳоларига кўра, Қозоғистоннинг рақобатбардошлик афзалликларига меҳнат бозорининг самарадорлиги (15, 2013 йилда – 15) ва макроиқтисодий муҳит киради (27-ўрин, 2013 – 23).

Қозоғистоннинг энг заиф нуқталари сифатида соғилқни-сақлаш ва бошланғич таълим (96, 2013 – 97), молия бозорининг заиф ривожланганлиги (98, 2013 – 103), компанияларнинг рақобатбардошлиги (91, 2013 – 94) ва инновация (85, 2013 – 84) кўрсатилди.

Қолган омиллар бўйича мамлакатнинг рақобатбардошлиги ўртача даражада. Хусусан, мамлакат институтлар 57-ўрин (2013 – 55), инфраструктура – 62 (2013 – 62), олий таълим ва касбий тайёргарлик – 62 (2013 – 54), товарлар бозорлари самардорлиги – 54 (2013 – 56), технологик тайёргарлик – 61 (2013 – 57) ва бозор ҳажми бўйича – 52 ўринларда (2013 – 54).

Янгилик билан ўртоқлашиш: