Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дата: 15:12, 24-11-2017.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Бугун, 24-ноябрда Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Аскар Мамин бошчилигида делегация ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

“Шунингдек, Қозоғистон делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ишчи йиғилишида ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларда иштирок этади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: