Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонда аёл тадбиркорлар форумида иштирок этади

Дата: 15:03, 10-09-2018.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонда аёл тадбиркорлар бизнес-форумида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018-йилнинг 12-сентабр куни Қозоғистон Республикаси Давлат котиби, Президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдикаликова бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, ташриф дастури Ўзбекистон ва Қозоғистон аёл тадбиркорлари бизнес-форуми ҳамда қўшма кооперацион биржа ишида иштирок этишни ўз ичига олади.

Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Сурат манбаи: из https://bnews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: