Қозоғистон элчиси Тошкентда навбатдан ташқари президентлик сайовларининг якунлари ҳақида гапириб берди

Дата: 22:12, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Бугун Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида Қозоғистон Республикасидаги навбатдан ташқари президентлик сайловларининг якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда ҚР Ўзбекистондаги элчиси Борибай Жексембин нутқ сўзлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, бўлиб ўтган сайловлар қозоғистонликларнинг амалдаги республика президентига юксак ишончини намойиш қилди. Сайловлар сайловчиларнинг ўта фаоллиги билан ажралиб туриб, бу, ўз навбатида, қозоғистонликларнинг сиёсий маданияти ўсганлиги ва фуқаровий етуклигидан далолат беради.

Б.Жексембин 26 апрелда кўзга ташланган халқ бирлиги ўтган ўн йилликда барқарор бозор иқтисодиётини шакллантиришга, демократик институтларни шакллантиришга, динлараро келишув ва этник баркарорликни таъминлашга имкон берганлигини ҳам таъкидлади.

ОАВ вакилларига президент Нурсултон Назарбоев томонидан белгиланган беш ташқи муаммолар, шунингдек, “Нурли жол” янги иқтисодий сиёсати ҳақида сўзлаб берилди.

Н.Назарбоев инаугурациясидан кейинги қадамлардан бири Модернизация бўйича миллий комиссиянинг ташкил этилиши бўлди.

Брифингда журналистлар Қозоғистоннинг юбилей воқеалари ва асосий тадбирлари графиги ҳақида маълумотлантирилди. Улар орасида Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги, Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги, Қозоғистон Халқлари ассамблеясининг 20 йиллиги, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг 5-съезди ва 8-Астана иқтисодий форуми бор.

Брифингда Б.Жексембин Қозоғистон ва Ўзбекистон турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг кўламда ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди.

“Бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам географик, ҳам демографик жиҳатдан Марказий Осиё ҳудудининг энг йирик давлатлари ва уларни тарихий тақдирлар, анъаналар, маданият ва тил бирлиги бирлаштириб туради”, - деди дипвакиллик раҳбари.

Тадбир якунида Қозоғистон элчиси барча ОАВ вакиллари ва дўст Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган байрам – Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: