Қозоғистон элчиси Ўзбекистон ФВВ Фуқаролик муҳофазаси институтига ташриф буюрди
Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев бошлиқ Қозоғистон элчихонаси ходимлари Фуқаро муҳофазаси институтидаги Зилзилани симуляция қилиш мажмуасига ташриф буюрдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ФВВ маълумотларига кўра, дипломатлар ташриф давомида мажмуадаги зилзилалар тарихи музейи ва зилзилалар хавфини камайтириш чора-тадбирлари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, меҳмонлар ўз билим ва малакаларини сунъий ер силкинишини ҳосил қилувчи зилзила симуляторида синаб кўрдилар.
“Суҳбат давомида Э.Утембаэв Зилзилани симуляция қилиш мажмуаси имкониятларини юқори баҳолаб, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда ҳаракат қилиш борасида иккитомонлама ҳамкорлик қилишга алоҳида қизиқиш билдирди”, - деб хулоса қилинади бугун тарқатилган хабарда.