Қозоғистон элчиси Ўзбекистон йилининг бошланиш санасини маълум қилди

Дата: 15:36, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Қозоғистонда Ўзбекистон йили расман 2018 йил 15 мартда бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚРнинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевга асосланган ҳолда.

Элчи бу ҳақида O’zbekiston 24 телеканалининг “Ахборот” кўрсатувчига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиши маросимини Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг саммити доирасида ўтказиш режалаштирилган. Ушбу саммит 2018 йил 15 мартда Остонада бўлиб ўтади.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида турли маданий тадбир, кўзгазмалар уюштириш, икки мамлакат театрларининг гастролларини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Остона ва Олмота шаҳарларида Ўзбек маданияти ва нъаналари кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистонда 2018 йилни Ўзбекистон йили деб эълон қилиш ҳақидаги келишувга икки мамлакат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевларнинг 2017 йил сентябрдаги учрашувида эришилган эди.

Ўз навбатида, 2019 йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили бўлади.

Сурат манбаи: http://kultura.uz/view_2_r_9407.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: