Қозоғистон элчиси Ўзбекистонга “Ҳудудлар форуми”ни ташкил этишни таклиф қилди

Дата: 12:33, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев яқинда Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ҳудудлар форуми”ни ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари орасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда. 

Элчи икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш истиқболларига алоҳида эътибор берди.

“Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ниятидамиз, деди Утембоев. – Гап нафақат Ўзбекистон билан чегарадош тўрт вилоят ҳақида кетаяпти. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан яқинда бўлиб ўтган учрашувда биз, шу жумладан, “Ҳудудлар форуми”ни яратиш ғоясини муҳокама қилдик. У ерда Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақаларидаги бизнес вакиллари қўшма режаларни муҳокама қила олади. Шунингдек, у маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари иштирокида муҳокамалар ўтказиш майдончасига айланиши ҳам мумкин”.

Элчи бу йўналишдаги биринчи иши Навоийга Ўзбекистоннинг Навоий вилояти билан Қозоғистоннинг у билан чегарадош вилояти ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадидаги сафари бўлишини айтиб ўтди. Дипломатнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда, Оқтўба ва Манғистов вилоятлари Ўзбекистон билан чегарадош.

Янгилик билан ўртоқлашиш: