Қозоғистон мажилиси тарафлар ва Ўзбекистон ўртасидаги эркин савдо ҳудудига доир шартноманинг қўлланиши тўғрисидаги протоколни ратификация қилди

Дата: 13:50, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – ҚК мажилиси депутатлари чоршанба куни бўлиб ўтган пленар мажлисда “2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартноманининг тарафлар ва Ўзбекистон томонидан қўлланиши тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқулладилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Протокол томонидан олиб қўйишларсиз импортда божларсиз ўзаро савдо режими кўзда тутилган. Шуни қайд этиш керакки, протокол доирасида Қозоғистон Ўзбекистонга нефть, нефть маҳсулотлари, қора ва рангли металлар, уларнинг чиқиндилари, ҳайвонлар териси ва юнги, табиий газ ва бошқа стратегик муҳим товарларни олиб киришда экспорт божхона божларини қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолди. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам Қозоғистон Республикасига экспорт қилишда божхона божлари қўллаш ҳуқуқини ўзида қолдирди”, - деб айтди Қозоғистон иқтисодиёт ва бюджет режалаштириши вазири Ерболат Досаев қонун лойиҳасини палатада тақдим эта туриб.
2011 йил 18 октябрдаги Тарафлар ва Ўзбекистон томонидан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномани қўллаш тўғрисидаги протокол 2013 йил 31 майда Минскда имзоланган эди. Протоколнинг 1 бандига биноан шартноманинг барча қоидалари шартнома тарафлари ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда қўлланади.
Протоколнинг 4 моддасига кўра, Ўзбекистон БСТга киргунга қадар ёки 2020 йилнинг 31 декабрига қадар ёхуд ушбу икки воқеанинг қайси бири тезроқ юз беришига боғлиқ ҳолда, шартнома иштирокчиси бўлган давлат ва Ўзбекистон ўртасидаги ушбу протоколни қўллашга доир баҳслар томонларнинг масҳатлашуви воситасида ҳал этилади.
Протоколнинг 6 бандига мувофиқ, ушбу протоколга қўшимча шартларга йўл қўйилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: