Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводига чет эллик ишчиларни жалб қилиш квотасини тасдиқлади

Дата: 10:42, 13-03-2014.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Атирау нефтни қайта ишлаш заводини реконструкция қилиш учун чет эллик ишчиларни жалб қилиш квоталари белгиланди. Бу ҳақидаги тегишли қарор расмий матбуотда эълон қилинди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (ҚазТАГ) www.kaztag.kz..
“Қозоғистон ҳукумати 2014 йилда “Атирау НҚИЗ реконструкция ва модернизация қилиш” устивор лойиҳаси бўйича чет эллик ишчиларни жалб қилиш квотасини ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқлади”, - дейилади хужжат матнида.
Унга кўра, ушбу лойиҳага 889 киши жалб этилади. Айни пайтда I тоифали ишчилар учун 5 квота, II тоифа учун – 77 квота, III тоифага – 282 квота, IV тоифа учун – 525 квота белгиланган.
Қарорга кўра, бош пудратчилар ва субпудратчилар орасида III ва IV тоифага кирувчи Қозоғистон фуқаролари сони ишчилар сониниг 70% кам бўлмаслиги керак. Мазкур қарор эълон қилинган кунидан бошлаб кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: