Қозоғистон олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабалар учун 10 минг грант ажратилди

Дата: 16:04, 25-05-2018.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Олий таълим олиш ниятида бўлган ўзбекистонлик абитуриентлар учун Қозоғистон олий ўқув юртларида ўқиш учун 10 минг грантлар ажратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) narodnoeslovo.uz нашрига таянган ҳолда.

Хусусан, грантлар Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан ажратилган бўлиб, ушбу ғояни Самарқандда ўтказилган Қозоғистон таълим кунларида очиқланган.

Мисли кўрилмаган акция қўшни мамлакатда 2018 йилнинг “Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши доирасида ўтказилмоқда.

Ўзбекистонлик ёш йигит-қизлари имтиёзли шартларда Қозоғистоннинг 30 та олий ўқув юртларидан бирида техник, иқтисодий, гуманитар ва тиббиёт соҳаларида олий маълумот олишлари мумкинлиги қайд этилди.

Мамлакатларимиз олий ўқув юртлари ўртасида интеграция жараёнларини чуқурлашгани ҳақида бугунги кунда икки давлат тегишли вазирликлари олий таълим дипломларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги қарор устида иш олиб бораётгани ҳам далолат беради.

Самарқандда ўтказилган Қозоғистон таълим кунларида қардош республиканинг 15 дан ортиқ халқаро, давлат ва хусусий олий ўқув юртларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Номзодлар ушбу ОТМдаги ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари билан танишиш имконига эга бўлдилар, деб ёзади веб-нашр.

Сурат манбаи: https://123ru.net/smi/ozodlik-org/75299463/

Янгилик билан ўртоқлашиш: