Қозоғистон парламенти мамлакат ҳудудидан Афғонистонни тиклаш учун махсус юкларни етказиб беришга доир келишувни ратификация қилди

Дата: 12:22, 04-09-2014.

Астана. 4 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикаси (ҚР) парламенти сенати депутатлари пайшанба куни ўтказилган пленар йиғилишда мамлакат ҳудудидан Афғонистонни тиклаш учун махсус юкларни етказиб беришга доир келишувни ратификация қилдилар, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

Бу, қонун қабул қилинганлиги ва давлат раҳбарига имзо учун йўналтирилганлигини билдиради.

“Келишув ҚР ҳудуди орқали британ томонининг Афғонистон Ислом Республикасида хавфсизликни таъминлаш, барқарорликни тиклаш бўйича халқаро ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадларидаги махсус юкларини темир йўл/денгиз йўли орқали транзит ташувини амалга ошириш тартибларини белгилайди”, - деди қонун лойиҳасини тақдим қилган Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашикбаев.

Британ томони келишувга биноан юклар транзитини амалга оширишда ҚР қонунчилигига риоя қилиши ва мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслиги белгиланган.

Айни пайтда қозоқ томони агар транзит ушбу келишувга мос бўлмаса ёхуд ҚР миллий хавфсизлигига хавф солса унга рухсат бермаслиги ёки уни бутунлай тўхтатиш ҳуқуқига эга.

“Британ томони махсус юкларни Қозоғистон ҳудудидан транзит ташиши билан боғлиқ барча харажатларни транспорт-экспедиция компаниялари/агентликлари билан тузилган шартномалар асосида ҚР қонунчилигига биноан ўз бўйнига олади”, - дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамизки, келишув Астанада 2014 йил 15 апрелда тузилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: