Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадан ўтиш пунктларига доир келишувни ратификация қилди

Дата: 12:00, 09-04-2015.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ - Қозоғистон парламенти сенати депутатлари пайшанба кунги йиғилишда “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2006 йил 4 сентябрдаги қозоқ-ўзбек чегарасидан ўтиш пунктлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш протоколини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқулладилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Протоколни ратификация қилиш Махтаарал темир йўл пунктини қозоқ-ўзбек пунктлари рўйхатига киритишга имкон беради”, - дейилади сенатнинг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалар қўмитаси хулосасида.

Хужжатга мувофиқ, автомобил пунктлари сони 10 донадан 6 донага қадар қисқартирилади.

Эслатиб ўтамизки, мазкур келишув 2001 йил 16 ноябрда Астанана имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: