Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Дата: 13:07, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Қозоғистон парламенти сенати пайшанба куни “Томонлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги 2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномани қўллаш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентстлиги (КазТАГ).
Шундай қилиб, қонун қабул қилинган ҳисобланади ва давлат раҳбарига имзолаш учун жўнатилади.
Парламент сенатининг Иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик бўйича қўмитаси хулосасида қайд этилишича, протокол олиб қўйишсиз импортда ўзаро божларсиз савдо режимини кўзда тутади.
“ Протокол доирасида Қозоғистон Республикаси Ўзбекистонга тегишли товарларни олиб киришда экспорт божлари қўлланишини кўзда тутувчи товарлар рўйхатини белгилади. Шу билан бирга Ўзбекистон ҳам Қозоғистонга товарлар экспорт қилишда божхона божлари қўллаш ҳуқуқини ўзида қолдирди. Айни пайда Ўзбекистон Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия, Украина, Қирғизистон ва Тожикистон божхона ҳудудларидан келиб чиққан импорт товарларга нисбатан божхона божларини қўлламайди”, - дейилади қўмита хулосасида.
Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари орасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлайди ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: