Қозоғистон пойтахтидаги кўча Ислом Каримов номи билан аталиши мумкин

Дата: 14:27, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Қозоғистон пойтахтидаги кўча Ислом Каримов номи билан аталиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида “Казинформ” ХАА Астана шаҳри тилларини ривожлантириш бўйича бошқармаси бошлиғи Тлеугали Кишкашбаевга асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига кўра, Астана кўчаларидан бирини Ислом Каримов номи билан аташ масаласи бир ҳафтадан кейин ҳал бўлади.

“Биз Ташқи ишлар вазирлигидан икки мамлакат ўртасида тузилган халқаро келишувга доир хат олдик. Кабанбай ботир ва Туран проспектлари орасидаги 682 метрлик Е-109 кўчасини Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аташ таклиф этилмоқда”, - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, қайта номлаш ҳақидаги қарор шаҳар кенгашининг сессиясида қабул қилиниши мумкин.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: