Қозоғистон ТИВ давлат маблағини тежаш мақсадларида ходимларнинг хорижий хизмат сафарларини қисқартиради

Дата: 15:09, 05-02-2015.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) мавжуд иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг хорижий хизмат сафарларини қисқартирмоқда, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, муассаса раҳбари Ерлан Идрисов бошчилигида бўлиб ўтган ҚР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбар таркиби йиғилиши дунёдаги жорий иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ўтказилган.

“Бюджет маблағларини тежаш ва харажатларни оптималлаштириш кун тартибининг (ҚР ТИВ раҳбарлари таркиби йиғилишининг – КазТАГ) асосий масалалари бўлди. Вазир ҳам ўзининг, ҳам ҳамкасбларининг хорижий хзмат сафарлари сезиларли даражада қисқаришини таъкидлади. Ушбу иш русуми Қозоғистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига ҳам тааллуқли бўлади” – дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.

“ҚР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбар таркиби навбатдаги йиғилиши муассаса раҳбари Ерлан Идрисов раислигида дунёдаги жорий иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ўтказилди. Юқоридаги ҳолат, мамлакатнинг жаҳон ва ҳудудий иқтисодий муносабатларга интеграциясини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг мамлакатимизда ҳам акс этмасдан қолмади”, -деб тушунтирилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: