Қозоғистон транзит ташувларига пасайтирувчи коэффициентларни белгилади

Дата: 18:37, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – “Казахстан темир жолы” акционерлик жамияти МДҲ мамлакатлари юкларининг 2017 йилги транзит ташувларига нисбатан пасайтирувчи коэффициентларни белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Ўзбеқозиковқатхолдинг” ХК маълум қилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли рефрижераторли таркибларда ташиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ташувларига 0,6 ва 0,55 пасайтирувчи коэффициентлар белгиланди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари ташувларига тариф преференцияларини бериш мақсадида “КТЖ-Грузовые перевозки” акционерлик жамияти ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида тегишли келишув имзоланди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: