Қозоғистон университети ўзбек ўқувчиларига 10 та грант ажратди

Дата: 16:52, 12-12-2019.

Тошкент. 12 декабрь. ЎзТАГ – Қозоғистон университети ўзбек ўқувчиларига 10 та грант ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилда М.С.Нарикбаев номидаги Қозоғистон гуманитар юридик университети (КозДЮУ) ўзбек мактабларининг битирувчилари учун бакалавриатда ўқиш ва кампусда бепул яшаш учун 10 та грант ажратди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ажратилган грантларни тақсимлаш билан шуғулланади",-дейилади КазДЮУ матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ва КазДЮУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкентда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг етакчи олий ўқув юртлари Марказий Осиё (МО) мамлакатлари талабаларига 10 та грант ажратишини маълум қилган эди.

Сурат манбаи: kazguu.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: