Қозоғистон ва РФ энергетика вазирликлари россия нефтини ҚР орқали Ўзбекистонга ташишни муҳокама қилдилар

Дата: 19:35, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Россия энергетика вазири Александр Новак Венадаги ОПЕК йиғилишида қозоғистонлик ҳамкасби Канат Бозумбоев билан учрашди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) россия энерговазирлигига асосланган ҳолда.  

“Томонлар ҳамкорлик масалалари, жумладан, россия нефтини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга ташишни муҳокама қилдилар”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

Вазирлик матбуот хизмати 2017 йил 4 апрелда Россия энерговазирлиги ва “Ўзбекнефтегаз” МХК ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани, хужжат Қозоғистон вакиллари иштирокида иккитомонлама ишчи гуруҳи ташкил этилишини кўзда тутилганлигини эслатиб ўтган.

“Ҳозирда томонлар россия нефтини ҚР орқали Ўзбекистонга ташиш масаласини ўрганишга киришдилар” – дейилади хабарда.

Учрашувда Газ экспортчи мамлакатлари форуми ва МДҲ Электроэнергетик иттифоқи каби халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, вазирлар ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган нефт қазиб олувчи мамлакатларнинг мувофиқлашган ҳаракатлари ижобий самарасини ҳам таъкидлаб ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: