Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона назорати ҳақида келишувни ишлаб чиқмоқдалар

Дата: 07:35, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона назорати ҳақида келишувни ишлаб чиқмоқдалар, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ). 

“Ҳозирда Ўзбекистон билан божхона назорати шаклларининг ўзаро тан олиниши ҳақидаги келишув ишлаб чиқиш бўйича ишлар кетмоқда”, - деб маълум қилди ҚР молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси божхона назоратини ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Ерали Нуралиев пайшанба куни “Божхона тартибларининг соддалаштирилиши: интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш” номли брифингда.

 Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан божхона органлари ўртасида маълумотлар алмашинуви ҳақида келишув ҳам ишлаб чиқилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: