Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги чекловлар таъсир қилмайдиган шахслар тоифаси айтиб ўтилди

Дата: 17:18, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 15-25 июн орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги автомобиль пунктларидаги чекловлар таъсир қилмайдиган шахслар тоифаси айтиб ўтилди, деб хабар беради РИА Новости Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара ҳизмати матбуот бўлимига асосланган ҳолда.

“Ўзбек томони маълумотига кўра, ҳукуматлараро келишувнинг 6 моддасига кўра 15-25 июн орасида автомобиль ўтиш пунктларидан шахсларни ўтказишга чекловлар жорий этилмоқда. Юқоридаги чекловлар Тошкентда ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари саммитининг ўтказилиши билан боғлиқ”, - деб хабар қилишди матбуот хизматида “Новости-Казахстан” агенлигига.

Истисно тариқасида давлат чегарасидан ўтиш қуйидаги шахслар тоифаларигагина рухсат берилади: дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари; учинчи мамлакатлар фуқаролари, ватанига қайтаётган Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари; расмий делегациялар таркиби бўган томонлар фуқаролари; телеграмма, таклифномалар ва авиабилетлар тақдим этилганда томонлар фуқаролари; бир томоннинг иккинчи томон ҳудудидаги объектларига хизмат кўрсатувчи фуқаролари; автомобилда халқаро юклар ташиувини амалга оширувчи бир томон фуқаролари.

“Ўзбек томонидан олинган маълумот ҳисобга олинди”, - деб таъкидлашди матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Қирғизистон Давлат чегара хизмати Ўзбекистон 15-25 июн орасида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистондан фуқаролар, транспорт ва юклар ўтказишни тўхтатиши ҳақида хабар қилди. Ягона истисно Қирғизистоннинг Ўш вилояти Кара-Сууй тумани ҳудудидаги Барак ўзбек анклави учун қилинган бўлиб, бу ерда яшовчилар қирғиз-ўзбек чегарасини одатдаги ҳолда кесиб ўтишлари мумкин бўлади.

ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари саммитининг йиғилиши Тошкентда 23-24 июнда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: