Қозоғистон ва Ўзбекистон Чимкент ва Тошкент орасида доимий автобусни йўлга қўйиш ҳақида келишишмоқда

Дата: 11:37, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Остонада мамлакатлар орасида ҳукуматлараро келишувлар доирасида халқаро автомобиль ташувлари бўйича қозоқ-ўзбек комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Инвестиция ва ривожланиш бўйича вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида доимий автобус қатновини йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар ва бошланишида Чимкент ва Тошкент орасида доимий автобус қатновини очишни кўриб чиқишга келишиб олдилар”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

Бундан ташқари, бошланғич квоталар ҳам келишилган.

Қозоғистон Инвестиция ва ривожланиш бўйича вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида автомобиль транспорти билан юк ташиш ҳажми 11% ошиб, 169,5 минг тоннага етган. Автотранспортда асосан текстиль, гиламлар, маторлар, сабзавотлар, мевалар, пластмасса буюмлар, механизм ва ускуналар ташилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: