Қозоғистон ва Ўзбекистон кранлар, бензовозлар ва бошқа техникаларни биргаликда ишлаб чиқарилишни режалаштирмоқда
Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистон ва Ўзбекистон кранлар, бензовозлар ва бошқа махсус техникаларни биргаликда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради КазТАГ ҚР Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Қозоғистоннинг “Тинис” заводи ва Ўзбекистоннинг Krantas Group корхонаси турли саноат ва қурилиш тармоқлари учун махсус ускуналарни ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқда. Қозоғистонда энг замонавий ва илғор технологиялар асосида юк ташиш қуввати 16 тоннадан 100 тоннагача бўлган автокранлар, самосваллар, кран-манипуляторлар, нефт маҳсулотларини ташиш учун юк машиналари, юк ташиш машиналари ишлаб чиқарилади”, - дейилади душанба куни чиқарилган баёнотда.
Вазирликда томонлар маҳаллий бозорнинг махсус техникаларга талабини таҳлил қилганлари, тегишли техник ва конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиққанларини таъкидлашди. Муассаса маълумотига кўра, ҳозирда, “Тинис” заводи негизида ишлаб чиқариш майдони тайёрланмоқда.
“Компаниялар томонидан амалга оширилаётган тадбирлар Қозоғистонда талаб катта бўлган, сезиларли даражада экспорт салоҳиятига эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни йиғишга имкон беради, бу эса мамлакатлар машинасозлик тармоқларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади” – деди Қозоғистон корхонанинг бош директори Қайрат Калманбаев.
Эслатиб ўтамизки, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум 16 сентябр куни Тошкентда қозоқ-ўзбек бизнес-форумида имзоланган эди. Дастлаб, ҳамкорлик ҳарбий эҳтиёжлар учун махсус техника ишлаб чиқаришни назарда тутиши маълум қилинган эди.
Сурат манбаи: https://www.google.kz/url?sa=i&rct=j&q=&esrc=s&source=images&cd=&ved=0ahUKEwib4Zr0_YPYAhWmC5oKHW3QDZ8QjxwIAw&url=http%3A%2F%2Fwww.fergananews.com%2Farticles%2F9146&psig=AOvVaw2TBv7MT2ImwK_gOExgrszY&ust=1513151266322418


