Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қиладилар

Дата: 17:39, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари миллий хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қиладилар, деб хабар қилади КазТАГ.

“Бугунги учрашувимиз дунёда кузатаётганимиз тез ўзгараётган вазият ва мураккаб жараёнлар даврида бўлиб ўтмоқда. Яқин ва узоқ хорижда таранглик кучаймоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон бу оддий бўлмаган шароитларда бизнинг катта минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун алоҳида масъулият ташийдилар. Шу жиҳатдан, пайдо бўлаётган муаммо ва хавфларга ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш ўта муҳим”, - деди Ш.Мирзиёев пайшанба куни ҚР президенти Нурсултон Назарбоев билан музокараларда.

Унинг сўзларига кўра, томонлар тор доирада ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг учрашуви ҳақида келишиб олганлар.

“Бу жиддий хавф, лекин биз буларга қарши ягона ёндашувларни ишлаб чиқишимиз зарур. Юзага келаётган вазият халқаро терроризм, экстремизм, диний радикализм, наркотрафик ва одам савдосининг олдини олиш ва уларни бартараф қилиш бўйича чораларни талаб қилмоқда. Шу билан боғлиқ ҳолда хавфсизлик кенгаши шафелигида иккитомонлама маслаҳатлашувлар механизми йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ўтишни истар эдим”, - деб қўшимча қилди у.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, вилоятлараро ҳамкорликни ҳам йўлга қўйиш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: