Қозоғистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Дата: 10:04, 11-03-2019.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 10 мартдан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида Тошкент-Остона йўналиши бўйича янги автобус йўналиши йўлга қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“Маршрут йўналишининг узунлиги 1646 км бўлиб, масофа вақти 27 соат 30 минутга етади. Бир томонлама чиптанинг қиймати – 312-минг сўм. Йўловчиларга замонавий YUTONG (Ўзбекистон) и SCANIA (Қозоқистон) автобусларида хизмат кўрсатмоқда”, - дейилади “Ўзавтотранс” матбуот хизмати хабарида.

Автобуслар Остонадан соат 15.00 дан 18.00 гача ҳар соатда, Тошкентдан эса соат 12.00, 14.00, 16.00 ва 18.00 да йўлга чиқади.

Келгусида маршрутлар сонини кунига 4 мартага ошириш режалаштирилган. Йўналиш тўғридан-тўғри Қарағанда шаҳри орқали ўтади. Бу ерда тўхтаб ўтилади. Қарағанда қатновининг қиймати 260 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Тошкент-Чимкент, Тошкент-Олмаота, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Туркистон, Нукус-Ушкнур, Чирчиқ-Ушқон йўналишларида бўйича халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Сурат манбаи: autotrans.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: