Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари барча соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Дата: 12:03, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ –  Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси президентининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари яқинда олий даражада ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: