Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида қўшма декларацияни имзоладилар

Дата: 18:05, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёевлар стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича Қўшма декларацияни имзоладилар, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

Бундан ташқари, президентлар ҳузурида ҳукумат делегацияси аъзолари минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни, 2017-2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини, иккитомонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича келишувга ўзгартириш ва қўшимчаларлар киритиш ҳақидаги баённомани, халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги 2006 йилги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомаларни имзолашди.

Шунингдек, мудофаа вазирлари ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсий муасасалари раҳбарлари икки вазирлик ўртасидаги ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Ш.Мирзиёевнинг маълумотига кўра, ташриф якунлари бўйича жами 13 давлатлараро ва муассасалараро хужжатлар, шунингдек, қиймати $1 млрдлик шартномаларни имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон президенти ўзбек олий таълим муассасалари ўртасида талабалар билан алмашинишни бошлашни таклиф қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: