Қозоғистон ва Ўзбекистон савдо иқтисодий алоқаларининг асосий йўналишларини кенгайтириш тўғрисида хужжат имзоладилар

Дата: 13:17, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин бошчилигидаги делегация Тошкентга ишчи ташриф доирасида  Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради КазТАГ ҚР бош вазирининг расмий сайтига асосланган ҳолда.

 “Биргаликдаги ҳаракатлар орқали мамлакатларимиз орасидаги савдо айланмасининг салбий тамойилини ўзгартиришимиз зарур. Бизда фойдаланилмаган салоҳит мавжуд. Ўрта истиқболда товар айланмасини икки бараварга оширган ҳолда уни 5 млрд долларга етказишимиз зарур”, - деб иқтибос келтирилади хабарда Ш.Мирзиёевнинг сўзларидан.

ЎзР. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан музокараларда савдо иқтисодий алоқаларни кенгайтиришнинг аниқ чоралари кўриб чиқилди.

Томонлар музокаралар натижалари бўйича Қозоғистондан Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, буғдой, ун экспортини кўпайтириш, савдога қулайликлар яратиш, Ўзбекистондан қўшни мамлакатга доимий равишда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказишни йўлга қўйиш ҳақида келишувларга келинганини қайд этдилар.

 Р.Азимов ҚР ЎзР ун ва нефть маҳсулотлари етказиш ҳажмларининг муҳимлигини қайд этди.

 Шунингдек, икки мамлакат минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш механизмларини, жумладан, биргаликдаги савдо уйлари яратиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.

“Бош идоралари Астана ёки Алматида бўлган савдо уйлари ташкил этиш ўзаро манфаатларимизга мос келади”, - деб таъкидлади Р.Азимов.

А.Мамин ҳам икки мамлакат бозорларини ўзаро инвестициялар учун очиш, бизнес доира ва иқтисодиёт реал тармоғи корхоналари орасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

А.Мамин и Р.Азимов ишчи ташрифи якунлари бўйича савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кенгайтириш ҳақида протокол имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: