Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро авиарейслар сонини ҳафтасига 22 рейсгача кўпайтириш ҳақида келишиб олдилар

Дата: 12:16, 24-11-2017.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро авиарейслар сонини ҳафтасига 22 рейсгача кўпайтириш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради КазТАГ ҚР инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитасига асосланган ҳолда.

“ҚР инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитаси ва Ўзбекистон авиация маъмурияти, икки мамлакат авиакомпаниялари ўртасидаги музокаралар натижасида авиарейслар сонини оширишга доир келишувга келинди”, - дейилади қўмитанинг Facebook саҳифасида жума куни эълон қилинган хабарда. 

Хусусан, “Эйр Астана” авиакомпанияси 2017 йил декабрдан Ўзбекистонга рейслар сонини “Олмота - Тошкент” йўналишида шу йил 2 декабрдан якшанба кунлари ҳафтасига 6тадан 7 тагача, “Остона - Тошкент” йўналишида 3 декабрдан шанба кунлари 3тадан 4тагача оширишни режалаштирмоқда. Яъни учишлар ҳар куни амалга оширилади.

Ўз навбатида, ўзбек авиакомпанияси Қозоғистонга авиарейслар сонини “Тошкент– Олмота” йўналишида 4 декабрдан душанба кунлари ҳафтасига 6тадан 7 тагача, “Тошкент–Остона” йўналишида 2018 йил 4 мартдан якшанба кунлари 3тадан 4тагача оширишни режалаштирмоқда.

“Натижада мамлакатлар орасидаги ўзаро рейслар сони ҳафтасига 22 рейсни ташкил қилади. Шундай қилиб, йўловчилар Тошкентдан Олмотага кунига икки марта ва Остонадан ҳар куни учиб кетишлари мумкин бўлади. Кейинчалик Самарқанд, Бухоро ва Урганчга ҳам рейслар очиш режалаштирилмоқда”, - деб хулоса қилишди ФАҚда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: