Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг таҳлилий институтлари ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олдилар

Дата: 15:06, 08-06-2015.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар, деб хабар берди Қозоқ телеграф агентлиги мухбирига ўзбек томони вакили.

Унинг сўзларига кўра, хужжат қозоғистонлик таҳлилчилар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган.

Томонлар ташриф давомида ўзаро ҳамкорликнинг турфа жиҳатларга доир масалаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, улар орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-академик ва эксперт ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва келажакдаги истиқболлари, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашинуви бўлиб ўтди.

Икки мамлакат давлат органлари томонидан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, Марказий Осиёда барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлаш кабиларга қаратилган чораларни таҳлилий баҳолаш масаласига алоҳида эътибор берилди.

Икки мамлакат ўртасида 2013 йил июнда имзоланган стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил ноябрда Қозоғистонга қилган ташрифи якунлари диққат марказида бўлди. Ўтган вақт давомида икки давлат ўртасидаги муносабатлар ижобий характер касб этгани, янги иккитомонлама хужжат қозоқ-ўзбек муносабатларининг асосларини мустаҳкамлагани алоҳида таъкидланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: