Қозоғистон ўз темир йўлларида ўзбек мева-сабзовот маҳсулотларини ташишга чегирмаларни сақлаб қолди

Дата: 22:54, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Қозоғистон ўз темир йўлларида ўзбек мева-сабзовот маҳсулотларини ташишга чегирмаларни сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Қазақстан темир жолы» МК” АЖ Қозоғистон Республикаси худудидан транзит бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ станцияларидан жўнатиладиган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га қарашли рефрижератор секциялар ва автоном рефрижератор вагонларида ташиладиган, мева-сабзаводлар ва полиз махсулотларига (ГНГ 0701-0709, 0803-0810, 12129100) жумладан, ташиш тўловини “Ўзбектемирйўлэкспедиция” УК билан шартномага эъга булган “КТЗ Эхпресс” оркали амалга ошириладиган ташувларга Қозоғистон Республикаси ҳудуди учун тариф ставкаларига 30% (экспедиторлик ташкилотлари тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда) миқдорида такдим этилган чегирма жорий 2015 йилнинг 31 декабр кунигача (ўз ичига олган холда) узайтирилди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: