Қозоғистон Ўзбекистон билан чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификация қилди

Дата: 09:42, 10-07-2014.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Қозоғистон Ўзбекистон билан чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификация қилди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Президенти матбуот хизматига асослангана ҳолда.
“Давлат раҳбари томонидан ҚРнинг “Қозоғистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш ҳақида” қонун имзоланди”, - дейилади Оқўрданинг чоршанба куни эълон қилинган хабарида.
Қонун матни матбуотда эълон қилинган.
Келишувга мувофиқ, томонлар чегара вакиллари ва чегара вакиллари ўринбосарларини тайинлайдилар ва бу тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали уларнинг исми шарифлари, фаолият қатнашчилари ва турар ерларини кўрсатган ҳолда хабардор қиладилар.
Чегара вакиллари ўз фаолият дориларида чегара низоларининг олдини олиш учун зарур чораларни кўрадилар, давлат чегарасидан ўтиш қоидаларига амал қилинишини назорат қиладилар, шунингдек, қурол-яроғ, наркотик воситалар, валюта ва реактив моддаларнинг контрабандасига қарши курашиш учун зарур чораларни кўрадилар.
Бундан ташқари, томонлар одамларнинг жасадларини танишда қатнашадилар, давлат чегарасида хўжалик ишларини юритиш устидан зарур назоратни амалга оширадилар, бир-бирларини ёнғин, эпидемия ва қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг тарқалиш ҳавфидан вақтида огоҳ қиладилар.
Айни пайтда чегара вакиллари, уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, котиблари, хизмат хатларини етказишга масъул шахслар, экспертларга бошқа томон давлат ҳудудида хизмат вазифаларини бажариш пайтида шахсий даҳлсизлик, шунингдек, улар ёнида бўлган ҳамда уларга юклатилган вазифаларни бажаришда зарур бўлган хужжат ва мулкларнинг дахлсизлиги кафолатланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: