Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада транспортнинг йиғилиб қолиши сабабларини аниқламоқда

Дата: 10:43, 26-10-2017.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Қозоқ-ўзбек чегарасида транспорт тиқилинчлиги юзага келди, деб хабар берди ҚР инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлигининг расмий вакили Мурат Жуманбай. Бу ҳақида КазТАГ маълум қилмоқда.

“Ҳозирда “Б.Конусбаева” ўтиш пунктида 150 ортиқ қозоқ автотранспорт воситалари йиғилиб қолган. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон Республикасига қараб йўналган  автотранспорт воситаларининг сезиларли даражада кўпайганидир”, - деб ёзди М.Жуманбай ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Ҳозирда транспорт қўмитаси вакиллари вазиятнинг сабабларини ўрганмоқдалар”, - дейилади хабарда.

ИРВ вакилининг маълумотига кўра, “ХХРдан Ўзбекистонга юк ташиётган автотранспорт воситаларининг 40 атрофидасида учинчи мамлакатлардан кириш/чиқиш рухсатномалари бланклари йўқ”. Шу билан бирга жорий йилда 1,2 минг дона бланклар билан алмашиш амалга оширилган, бундан 1147 қазоқ ташувчиларига берилган, аммо фақат 489 ишлатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: