Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги пунктларни бешполосали қилишни режалаштирмоқда

Дата: 16:33, 13-04-2017.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги ўтиш пунктларини бешполосали қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоқ ОАВ маълумот беришларича, шу орқали Жанубий Қозоғистон вилоятидаги чегара ўтказиш қувватини кескин кўпайтиради.

“Лойиҳа ўтказиш пунктларини ҳар йўналишда бешполосали ҳаракатгача кенгайтиришни кўзда тутади. Бунда енгил автомашина, юк машиналари, автобуслар ва катта бўлмаган юкларнинг ўз полосаси бўлади...”, - деб иқтибос келтиради ОАВ ЖҚВ бўйича божхона бошқармаси бошлиғининг сўзларидан.

Шу ернинг ўзади чегарани ҳар икки йўналишда кечиб ўтишни сезиларли даражада енгиллаштирувчи янги инфраструктура объектлари очилади. Ўтиш-назорат пунктларини модернизация қилиш режалари бир йилдан бери режалаштирган бўлсада, фақат энди амалга оширилмоқда.

ЖҚВдаги “Казыгурт”, “Капланбек” ва “Атамекен” пунктлари фақат кундузи ишлайди ва бу ердан фақат транспорт ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: