Қозоғистон Ўзбекистон билан товар айланмасини $5 млрдга етказиш ниятида

Дата: 09:41, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон Ўзбекистон билан товар айланмасини $5 млрдга етказиш бўйича қатор чоралар мажмуини амалга ошириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистоннинг элчиси Ерик Утембаевга асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги беш йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури жорий йилда ниҳоясига етмоқда. Ҳозирда янги дастур устида иш кетмоқда. Унда биз товар айланмасини $5 млрдга етказиш каби улкан вазифани қўймоқдамиз. Янги давлатлараро хужжатни турли муассасалар даражасида келишиш жараёни кетмоқда. Жорий йилда 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқишни якунлаш ва имзолашни режалаштирганмиз”, - деди Қозоғистон элчиси.

2015 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми $3 млрдни ташкил этди. Бугунда бутунжаҳон таназзулига қарамасдан Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлиги ижобий характерга эга. Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик уч савдо ҳамкорлари орасида қолмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: