Қозоғистон “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон” транспорт коридорига қўшилди

Дата: 17:11, 16-02-2015.

Астана. 16 феврал. ЎзТАГ – Қозоғистон “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон” халқаро транзит транспорт коридорига қўшилди, деб хабар қилди “Казахстан темир жоли” МК (ҚТЖ) матбуот хизмати.

“Ашхобод келишуви”га аъзо мамлакатлар Қозоғистоннинг “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон” халқаро транзит транспорт коридорига қўшилишини маъқулладилар”, - дейилади душанба куни тарқатилган матбуот релизида.

Хабарда аниқлиштирилишича, Теҳронда “Ашхобод келишуви”га аъзо мамлакатлар - Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Уммон иштирокидаги коридор Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ҚТЖ президенти Аскар Мамин бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси ҳам қатнашган.

Ўз чиқишида қозоқ делегацияси раҳбари Қозоғистон ҳудуди бўйлаб Шимол-Жануб ва Шарқ-Ғарб йўналишларида йирик халқаро транспорт коридорлари ўтишини маълум қилган.

Хитой, Марказий Осиё ва Форс корфази бошқа мамлакатлари иқтисодиётларининг ривожи юк оқимларининг бир қисмини анъанавий денгиз йўлларидан трансконтинентал қуруқлик маршрутларига ўтказиш имконини беради.

Шунингдек, А.Мамин Қозоғистон “Ашхобод келишуви”га аъзо мамлакатлар ҳудудида қўшимча юк ташувларини жалб қилишда катта истиқболар кўришини таъкидлади.

Хусусан, 2014 йилда “Ашхобод келишуви”га аъзо мамлакатлар ҳудудлари бўйича ташувлар ҳажмлари 2013 йилдагига нисбатан 2,3 млн тоннага ёки 10% ошиб, 25 млн тоннани ташкил этди.

Айни пайтда, ушбу ташувларнинг 41% ушбу мамлакатларга йўналган ёки уларнинг ҳудудлари бўйлаб ўтадиган Қозоғистон экспорт юклари ҳисобига тўғри келган.

Истиқболда, 2020 йилга бориб, Қоғоғистон билан “Ашхобод келишуви”га аъзо мамлакатлар ўртасидаги ташувлар ҳажми йилига 40 млн тоннадан ошади.

Қозоқ делегацияси раҳбари “Ашхобод келишуви” доирасидаги ҳаммкорликка алоҳида эътибор бераётгани ва ҳудудда ташувларни ривожлантириш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришдан катта умид қилаётганлигини ҳам таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: