Қозоғистон-Ўзбекистон йўналишидаги чипталар баҳоси 25%дан 45%гача пасайтирилади

Дата: 19:09, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – 27 майдан Қозоғистон-Ўзбекистон йўналишидаги поезд чипталари баҳоси 25%дан 45%гача пасайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Пассажирские перевозки” (Қозоғистон) АЖ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Чегирмалар 27 майдан 28 декабргача амал қилади.

“Йўловчилар талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида Қозоғистон орқали тўғридан-тўғри халқаро қатнов бўйича чипталар учун сотиш муддатига қараб чегирмалар киритилмоқда”, - дейилади хабарда.

“Купе вагонлари ва СВ вагонлари учун: 45% (чипта поезд йўлга чиқишидан 45-31 сутка аввал харид қилинса), 35% (чипта поезд йўлга чиқишидан 30-6 сутка аввал харид қилинса). Плацкарт вагонлари учун 35% (чипта поезд йўлга чиқишидан 45-31 сутка аввал харид қилинса), 25% (чипта поезд йўлга чиқишидан 30-6 сутка аввал харид қилинса)”, - дейилади яна хабарда.

Чегирмалар давлат ичидаги қатновга чипталар расмийлаштиришда амал қилмайди, шунингдек, йўловчиларнинг ташкиллаштирилган гуруҳлари учун қўлланилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: