Қозоғистон Ўзбекистонга $27 млнлик саноат маҳсулотлари экспортига доир шартномалар имзолади
Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистон Ўзбекистонга $27 млнлик саноат маҳсулотлари экспортига доир шартномалар имзолади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Экспорт ва инвестициялар бўйича “Kaznex Invest” Миллий агентлиги АЖ” матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Унда айтилишиича, 2015 йилнинг 17 сентябрида Тошкентда қозоғистонлик ишлаб чиқаручиларнинг савдо миссияси бўлиб ўтди. Ташриф ҚР Инвестиция ва тараққииёт вазирлигининг Kaznex Invest агентлиги томонидан Ўзбекистон ССП билан бирга Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
“Машинасозлик, кимё, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат, металлургия тармоқларининг 25 корхоналари Ўзбекистоннинг савдо-харид ва дистрибьюторлик компаниялари билан ушбу мамлакатга маҳсулотлар етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказдилар”, - деб кўўрсатилади жума куни тарқатилган хабарда.
Тадбир якунлари бўйича трансформатор, уголоклар, швеллерлар, геосинтетик қурилиш материаллари, фармацевтика ва лакбўёқ маҳсулотлари, ПЭТ преформалар, қадоқлар, дастурий таъминот, фанера етказиб бериш бўйича қиймати $27 млн атрофида шартномалар имзоланди.
2014 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $2,1 млрдни ташкил қилиб, экспорт $1,1 млрдга етган.


