Қозоғистон Ўзбекистонга биргаликда молия институтларини ташкил этишни таклиф қилмоқда

Дата: 09:51, 01-11-2017.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Қозоғистон дунёда юз бераётган таназзул жараёнларига муносиб жавоб бериш учун Ўзбекистонга биргаликда молия институтларини ташкил этишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚР элчиси Ерик Утембаевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Дунёда юз бераётган таназзул жараёнлари, шунингдек, етакчи давлатларнинг санкцион сиёсати Марказий Осиёга ғарб сармояларининг киришини сезиларли даражада қийинлаштирмоқда. Ўйлайманки, шу жиҳатдан мавжуд воқеликка муносиб бўлган биргаликда молия институтларини ташкил этиш вақти келди”, - деб таъкидлади элчи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигиига бағишланган халқаро анжуманда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма иқтисодий ҳудудлар ташкил этишга ҳар қачонгидан ҳам яқин келишган.

“Тошкент, Жиззах, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон каби чегараолди ҳудудларида ЭИҲ ташкил этиш билан бошлаш мумкин. Ўз навбатида Қозоғистондан Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда, Оқтоба ва Манғистов вилоятлари жалб этилади.

Бундай ёндашув иқтисод ва транспорт соҳасини муваффақиятли ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, икки президентнинг ўзаро савдо ҳажмини беш миллиард долларга етказиш бўйича келишувларини амалга оширишга ҳисса қўшишга ҳам имкон беради”, - деди қозоқ дипломати.

Янгилик билан ўртоқлашиш: