Қозоғистон Ўзбекистонга сайёҳларнинг чегарадан ўтишини соддалаштиришни таклиф қилди

Дата: 16:29, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Қозоғистон Ўзбекистонга сайёҳларнинг чегарадан ўтишини соддалаштиришни таклиф қилди, деб хабар қилади ЎзТАГ Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембоевга асосланган ҳолда.

“Биз ўзбек томони билан биргаликда туристларни чегарадан осонгина ўтказиш мумкин бўлган тартиб ишлаб чиқмоқчимиз, яъни туристлар учун махсус “яшил” коридорлар ташкил қилмоқчимиз. Албатта бунинг ўзига яраша мураккабликлари бор. Туристик компанияларга кўпроқ эркинлик берилади, лекин шу билан бир вақтда уларнинг зиммасидаги маъсулият ҳам ошади, чунки бундан мамлакат хавфсизлиги зарар кўриши мумкин. Шу сабабли улар фақат ҳақиқий туристларни олиб келишлари керак”, - деб иқтибос келтиради Sputnik Утембоевдан.

Таъкидланишича, қозоқ томони таклифининг моҳияти – синов лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўлиб, унинг доирасида Қозоғистоннинг маълум туристик объектларига ўзига хос “яшил коридор”лар очилади.

Тушунтирилишича, бунинг учун иккала томондан ҳам ушбу ташаббусга қизиқиши бор бўлган ташкилотлар ҳамда чегара ва божхона назорати муассасалар ҳаракатини бирлаштириш керак. Ўзбекистонлик туристлар орасида оммавий бўлган Сарыагаш ҳудуди ана  шундай очиқ зоналардан бирига айланиши мумкин.

Утембоевнинг сўзларига кўра, элчихона икки мамлакат туркомпаниялари билан сайёҳлар орасида энг оммабоп йўналишларни аниқлаш мақсадида учрашувлар ўткамоқда.

“Туроператорлар билан учрашувлар соҳада ўзаро қандай муаммолар борлигини аниқлаш, уларни тизимлаштириш, логистика ва меҳмонхоналарни тайёрлашга имкон беради. Натижада, мисол учун биз ўзбекистонликлар туристларга Остона ва Байконурга ҳам ташриф буюриб бу ерда такрорланмас юлдузлар томошаси ёки ракеталарнинг космосга учирилишини томоша қилишни таклиф қилишимиз мумкин, деди элчи.

Бугунда қозоқ дипмиссияси раҳбари ушбу масала бўйича “Ўзбектуризм” раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб улгурди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: