Қозоғистон Ўзбекистонга ўз сунъий йўлдошларининг хизматларини тақдим этишга тайёр

Дата: 13:46, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистон ва Ўзбекистон космик соҳада қўшма лойиҳалар ўтказиш масаласини фаол равишда ўрганиб чиқишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚР президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон космик саноатни ривожлантиришда фаол ишлашмоқда. Биз ушбу соҳада ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўймоқдамиз. Қозоғистон сунъий йўлдошлари Ўзбекистон учун ҳудудлаштириш бўйича маълумотлар бериши мумкин. ОАВ учун айтишим мумкинки, бу ҳозирги пайтдагидан кўра анча арзон бўлади”, - дея қайд этди у.

Қўшимча ўрнида, ҳозирда Ўзбекистон Миллий географик тизим яратиш устида иш олиб бормоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $25 млндан зиёд, бунинг катта қисми жанубий корейс маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Тизим республика ва унинг алоҳида ҳудудлари ягона умумдавлат ҳисобини юритиш ва табиий-иқтисодий салоҳиятига баҳо беришга имкон беради, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг улар фаолияти учун зарур кадастр маълумотлардан тезкор фойдаланишини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамизки, 16 сентябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: