Қозоғистон Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкори сифатида кўради

Дата: 14:35, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Икром Назаров Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.

 “Оқўрда” қароргоҳидаги маросим доирасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Назарбоев Қозоғистон Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги стратегик шерик деб ҳисоблашини таъкидлади. “Биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида самарали муносабатлар ўрнатиш учун кенг имкониятларга эгамиз”, - деб иқтибос келтиради Н.Назарбоевдан ТИВ матуот хизмати.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилодига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: