Қозоғистон Ўзбекистоннинг товар айланмасида учинчи ўринни эгаллайди

Дата: 15:55, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистон Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасида Хитой ва Россиядан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Бу ҳақида ҚРнинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев маълум қилди, деб хабар беради ЎзТАГ. 

“Умуман, Қозоғистон Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасидаги 8,7% улуши унга Хитой (17,7%) ва Россиядан (17,2%) кейинги учинчи ўринни эгаллашига имкон берар эди. Аммо ҳамкорликни ривожлантириш салоҳияти мавжуд. Шу сабабли ҳам Нурсултон Абишевич ва Шавкат Миромоновичнинг сўнгги учрашувидан кейин товар айланмасини йилига $5 млрдга чиқаришга қарор қилинди”, - деди Е.Утембаев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистонга асосий экспорт товарлари бўлиб буғдой ва меслин, буғдой уни ва буғдой арпа уни, темир ва пўлатдан ясалган яримфабрикатлар, руда ва рух концентратлари, қайта ишланмаган алюминий қолмоқда.

“Булар орасида буғдой уни ва дон муҳим ўрин туттиб қолмоқда. Қозоғистон Ўзбекистонга ушбу маҳсулотларнинг  асосий етказиб берувчиси (525 минг тонна ун ва 1,4 млн тонна дон ва меслин) бўлиб қолмоқда”, - деб таъкидлади Е.Утембаев.

Элчининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистонга асосан табиий газ, узум, ўрик, гилос ва олча, шафтоли, янги ва қайта ишланган помидор, қуруқ мевалар импорт қилади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ўзаро товар айланмаси $1,548 млрдни ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: