Қозоғистонда 2015 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 1,5% қадар пасайиши кутилмоқда

Дата: 22:46, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Қозоғистонда 2015 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 2014 йилдаги 4,3%дан 1,5% қадар пасайиши кутилмоқда. Шунингдек, мамлакат нефт баҳосининг кескин тушиб кетиши натижасида бюджетни ҳам қайта кўриб чиқиши мумкин, деб хабар қилади Reuters агентлиги “Нур Отан” партиясидаги юқори мартабали манбага асосланган ҳолда.

“Бюджетдаги асос сценарий 2015-2017 йилларда нефт нархининг бир баррелга $80дан $50ча тушиб кетишини кўзда тутади. 2015 йидда ЯИМ ўсиши 1,5% даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Ушбу кўрсаткич 2016 йилда 2,3%, 2017 йилда 3,4% бўлиши кутилмоқда”, - деди у журналистларга.

Жума куни партиянинг ёпиқ мажлиси бўлиб ўтди ва унда барча асосий вазирлар қатнашди.

Эслатиб ўтамизки, 2015-2017 йилги республика бюджети Brent маркали нефт баҳосининг баррелиги ўртача $80 даражасида бўлишидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган.

Молия хужатига мувофиқ, жорий йилда нефт қазиб олиш ҳажмлари 81,8 млн тонна атрофида бўлиши кутилмоқда.

2015 йилда ЯИМ ўсиш суръатлари 4,8%, 2016 йилда 5,3%, 2017 йилда 6,7% даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хабар қилингани каби, 13 январда Лондондаги Inter Continental Exchangeдаги (ICE) савдолар доирасида Brent маркали нефт баҳоси баррелига $45га қадар тушиб кетган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: