Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Дата: 10:25, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистонда келаси йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚР раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Маданий-гуманитар алоқаларимиз мамлакатлар орасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим омилидир. Биз 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказишга келишиб олдик. Шунингдек, кун тартибида Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш масаласи ҳам турибди. Бунинг доирасида халқларимизни янада жипслаштирувчи турли тадбирлар уюштирилади”, - деб таъкидлади Назарбоев.

Ўзбекистонда Қозоғистон йили эса 2019 йилда ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, 16 сентябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: