Қозоғистонда 643 Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда

Дата: 12:50, 11-04-2016.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Қозоғистонда 643 Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яқинда Қозоғистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари Иоган Меркельнинг баён қилишича, Ўзбекистон қозоқ томонининг жазога ҳукм қилинган ўзбекистонликларни жазо ўташда давом эттириш учун топшириш ҳақидаги мурожаатига ижобий жавоб бермаяпти.

Унинг сўзларига кўра, хозирда Қозоғистонда 1509 хорижликлар, жумладан, 643 Ўзбекистон ва 320 Қирғизистон фуқароси жазони ўтамоқда.

“Бизга ушбу мамлакатлар фуқароларидан уларнинг ватанига ўтказиш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушмоқда, лекин, афсуски, бу бизга боғлиқ эмас, балки қабул қилаётган томонга боғлиқ. Жазога ҳукм қилинган хорижликларнинг деярли барча мурожаатлари уларнинг ватанига йўлланади, аммо биз ижобий жавоб олмаяпмиз”, - деб хабар қилди Меркель.

Янгилик билан ўртоқлашиш: